Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

2019-04-16 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин 2019 йил 18-21 апрель кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Ташриф дастурида Президент Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида нутқ сўзлаши, давлат раҳбарларининг икки мамлакат етакчи компаниялари бизнес-форумида ҳамда Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган. Шунингдек, Самарқанд шаҳрига ташриф режалаштирилган.

Музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиниши, салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами, шунингдек, савдо шартномалари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться