Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давергеодезкадастр қўмитаси делегациясининг учрашуви
2019-04-16 | Жамият
2019 йил 11 апрель куни Давергеодезкадастр қўмитаси делегацияси Венгрия Бош вазири маъмуриятига ташриф буюрди. Ташриф чоғида қўмита раиси ўринбосари А. Маматов ва Давлат котиби, Венгрия давлат бошқаруви вазири жаноб Бенче Туссоннинг икки томонлама расмий учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида жаноб Бенче Туссон Венгрияда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил баён этди. Шундан сўнг жаноб Бенче Туссон Венгрия парламенти биноси ичида делегация аъзолари учун экскурсия ўтказди ва парламент биноси қурилиши тарихи ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Делегация, шунингдек, Лехнер номли билим марказининг Бош директори жаноб Фекете Габор билан ҳам учрашди. Учрашув якунида Ўзбекистоннинг "Геоинновация маркази" Давлат унитар корхонаси ва Лехнер номли билим маркази ўртасида ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасидаги инновацион лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни назарда тутувчи ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
12 апрель куни, ташрифнинг якуний кунида, делегация аъзолари Давергеодезкадастр қўмитаси ҳодимларининг геодезия, картография, масофадан зондлаш ва геоинформатика бўйича малакасини ошириш мақсадида Секешфеҳервер шаҳрида жойлашган Обуда Университетига ташриф буюрдилар. У ерда томонлар "аниқ дехқончилик" тизими соҳасида учувчисиз учиш воситаларидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистондаги тажриба майдончасида изланишлар олиб бориш ҳақида келишиб олдилар.