Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жиззахлик солиқчилар #китобчелленж акциясида 700 дан ортиқ китобни мактабларга совға қилишди
2019-04-16 | Жамият
Президентимиз раислигида жорий йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган ва унда ёшлар ўртасида китобхонликни юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, мавжуд кутубхоналар аҳволи танқидий таҳлил қилинган эди.
Йиғилишда Президентимиз ҳар бир раҳбар ўз шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бундай эзгу ташаббус китобхонликни ривожлантиришга хизмат қилиши, фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаган эди.
Ушбу эзгу ташаббус доирасида Жиззах вилоятида солиқ бошқармаси ва ҳудудий солиқ инспекциялари раҳбарлари ўзлари тахсил олган мактаб кутубхонасига 50 донадан китоб совға қилдилар. Зафаробод туман ДСИ раҳбари вазифасини бажарувчи Ўктам Турдиев ҳам ёшлар ўртасида китобхонлик тарғиботини янада кучайтириш мақсадида ўзи ўқиган тумандаги 1-сон мактабига 50 дона китоб совға қилди.
Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги