Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сув хўжалиги вазирлигининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

2019-04-15 | Жамият

Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида 2019 йилнинг I чорагида тизимда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш якунлари ҳамда II чорак учун белгиланган вазифалар муҳокамасига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоселектор шаклида ўтказилган йиғилишда ҳайъат аъзолари, вазирлик марказий аппарати масъул ходимлари, тизимдаги республика ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва сув хўжалиги ташкилот ва корхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Сув хўжалиги вазири, ҳайъат раиси Ш.Хамраев бошқарган йиғилиш танқидий руҳда ўтказилиб, тизимда амалга оширилган ишлар, бой берилган имкониятлар, йўл қўйилган хато-камчиликлар ва қолоқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар атрофлича муҳокама этилди.

Йиғилишда қайд этилдики, ҳисобот даврида ирригация-мелиорация объектларини реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш, йирик гидротехник иншоотлар қуриш ҳамда сув хўжалиги объектларини суғориш мавсумига тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларни сув билан кафолатли таъминлаш бўйича Республика ҳудудлари кесимида сувдан фойдаланиш режаси ва лимитлари ишлаб чиқилиб, ҳозирда сув омборларида сув ресурслари захираси жамғариб борилмоқда.

Вазирлик тизимидаги саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариш кўрсаткичлари оширилишига эришилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 114,4 фоизни ташкил этган.

Жумладан, 239 дона турли русумдаги насос агрегатлари ҳамда 1 124 346,0 минг сўмлик эҳтиёт қисмлар ва роторлар, 204 дона электродвигателлар ишлаб чиқарилган. Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредит маблағлари ҳисобига 6 та лойиҳа доирасида жами 25,6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги халқаро молия институтларининг маблағларини ўзлаштириш биринчи чорак учун белгиланган режага нисбатан 167 фоизни ташкил этган.

Йиғилишда жорий суғориш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, мавжуд сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, бунда ресурстежамкор технологиялар, жумладан, томчилатиб суғориш технологиясини кенг жорий этиш борасидаги вазифалар белгилаб олинди. Вазирлик тизимида идоравий иш юритиш, ҳужжатлар, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ижро мониторингини юритиш ва ижро интизомига риоя этилишини таъминлаш борасида мутасадди раҳбар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлиги ва масъулиятини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек йиғилишда, вазирлик ҳайъати ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ҳайъат йиғилишида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Поделиться