Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлигида рақамли технологияларни қўллашнинг истиқболлари муҳокама этилди

2019-04-15 | Технологиялар

“Ақлли шаҳар”, “хавфсиз шаҳар”, “ақлли тиббиёт”, “ақлли транспорт”. Бугунги кунда бундай тушунчалар нафақат кўп ишлатилмоқда, балки, ҳаётимизда ҳам тобора кўп қўлланилмоқда.

Яқинда пойтахтимизда “Рақамли Тошкент” лойиҳаси бўйича иш олиб борилиши мўлжалланган. Унинг мақсади турли соҳаларда ахборот-коммуникация технологияларининг имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланишни таъминлашдир.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида тегишли соҳа мутахассислари иштирокида мазкур дастурий таъминот тақдимоти ва муҳокамаси бўлиб ўтди.

Йиғилишда шаҳар инфратузилмасига дахлдор барча соҳалар хусусан, молия-иқтисодиёт, тиббиёт, таълим, уй-жой хўжалиги, туризм ва транспорт тизимида илғор технологияларни қўллаш зарурати, йўналиши ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Бу борадаги синов лойиҳалари оилавий поликлиникаларда қўлланилаётгани, коммунал хизмат кўрсатиш ва транспорт тизимида ҳам бир неча дастурий таъминот маҳсулотлари жорий этилиши кўзда тутилаётгани маълум қилинди.

“Рақамли Тошкент” эса барча соҳалар учун янги лойиҳалар ва дастурий таъминот манбаларини тақдим этади. Унинг ҳаётга жорий этилиши эса шубҳасиз пойтахтимизни ҳам юксак техника ва технологиялар асосида ривожланаётган инновацион шаҳарлар сафига қўшади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться