Бу ҳақида бугун пойтахтимизда очилган “Tashkent Travel Mart” “В2В” форматидаги кўргазмада маълум қилинди.
– Тошкент - Жакарта йўналиши жорий йилнинг 1 майидан, Тошкент – Тблиси -Тошкент эса июль ойидан парвозни амалга оширади. Нега, айнан бу давлатлар танланди? Биз ҳамма давлатларнинг таклифи асосида, яъни уларнинг сайёҳлик бозоримизга бўлган талабини инобатга олиб, ўзимизнинг режаларимизни амалга оширамиз. Грузия аҳолисининг Ўзбекистонга қизиқиши, сайёҳлар оқимининг юқорилиги Тблиси авиа қатновини очилишига тўртки бўлди. Шунингдек, биз учун стратегик аҳамиятга эга давлатлар ҳам бор. Бунда бир давлатдан иккинчисига учиш беш соатдан ошмаслиги ҳисобга олинади.
Ўтказилаётган мазкур тадбирда Греция, Швейцария, Испания, Италия, Россия каби давлат вакиллари қаторида грузиялик иштирокчиларни ҳам учратдик. Албатта, уларнинг Ўзбекистон ва янги авиа қатнов йўналиши ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик, – дейди Ўзбекистон туризмни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи Жамшид Газиев.
– Тошкент – яшил олами, чиройли бинолари ва самимий инсонлари билан менга жуда ҳам ёқди, – дейди Грузиядаги “World Express” сайёҳлик компанияси директори Кахабер Чакветадзу. – Грузияда кўпчилик Самарқанд, Бухоро, Хоразм каби шаҳарлар ҳақида билади. Энг камида сизларнинг улуғвор тоғларингиз ҳақида маълумотга эга. Агарда яхши, арзон ва қулай тур акциялар ташкил этилса, халқимиз келган бўларди. Янги авиа қатнов бу борадаги илк қадамлар. Келгусида юртингиздан Грузияга, у ёқдан эса Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш борасида ҳамкорлик қиламиз.
“Tashkent Travel Mart” “В2В” форматидаги кўргазма давом этмоқда.
Сайёра Шоева, ЎзА
Манба: ЎзА