Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм соҳасида ҳамкорлик: Индонезиядан келадиган сайёҳлар сони 181 фоизга ортган

2019-04-15 | Туризм

Тошкентда 15 апрель куни Workshop туристик тадбири ўз ишини бошлади.

«Orient Secrets» масъулияти чекланган жамияти, бир қатор хорижий турфирма ва меҳмонхоналар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Россия, Индонезия, Туркия, Таиланд, Барлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби, Шаржа каби йирик шаҳарлари туризм соҳаси вакиллари иштирок этмоқда.
 
Сўнгги йилларда Шарқ мамлакатларида маданий ва тарихий туризм баробарида замонавий хизмат кўрсатиш ва сервис хизматлари сони тобора ортиб бормоқда. Бу мамлакатнинг туризм салоҳиятини янада оширишга хизмат қилмоқда.
 
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳаси сифат жиҳатдан янгиланиб бормоқда. Хусусан, меҳмонхоналар сони сезиларли равишда кўпаймоқда.
 
Биргина мисол. 2017-2018 йилларда давомида 100га яқин меҳмонхона қурилган бўлса, бу йил уларнинг сонини 170тага етказиш режалаштирилган. Мамлакатимизда Меҳмонхона хизматлари уюшмасининг ташкил этилгани бу борадаги хизматларни янада кенгайтириш имконини беради.
 
Тадбирда мамлакатимизнинг сайёҳлик имиджини ошириш, туризмда янги йўналишлар очиш ҳисобига соҳани диверсификация қилиш масалалари муҳокама қилинди. «Orient Secrets» масъулияти чекланган жамияти томонидан мамлакатимизга келадиган хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича тақдимотлар ташкил этилди. БАА билан ушбу йўналишдаги истиқболли шериклик юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
 
– Клиникамиз болаларни соғломлаштириш йўналишида фаолият олиб боради, – дейди Чирчиқ болалар соғломлаштириш спорт комплекси маркази директори Асолат Юлдошева. – Ўтган йили болалар нафас йўллари касалликларини даволашга ихтисослашган “Оқтош нур” масъулияти чекланган жамиятига асос солдик. Илк мавсумдаёқ ўттиз нафарга яқин болани қабул қилдик. Тадбир доирасида хорижий турфирма вакиллари фаолиятимизга катта қизиқиш билдирди.
 
Жорий йилнинг биринчи чорагида юртимизга 1,4 миллионга яқин сайёҳ келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 972 минг 300 кишига кўпдир. Мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантиришга қаратилган алоҳида эътибор туфайли биргина Индонезиядан келадиган сайёҳлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 181 фоиз, Малайзиядан келганлар сони эса 168 фоизга ошган.
 
Тадбир якунида ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор манфаатли келишувларга эришилди.
 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться