Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро тавсияларга мувофиқ табиатни муҳофаза қилишнинг харажатлар индекси ва физик ҳажм кўрсаткичларини шакллантириш
2019-04-15 | Жамият
Россия Федерацияси давлат статистика федерал хизмати ва Жаҳон Банки томонидан 2019 йилнинг 9-10 апрел кунлари Москва шаҳрида “Халқаро тавсияларга мувофиқ табиатни муҳофаза қилишнинг харажатлар индекси ва физик ҳажм кўрсаткичларини шакллантириш” мавзусида семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасидан Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси экология ва чиқиндилардан фойдаланиш статистикаси шўъбаси мудири Ходжаев Дилмурод ҳамда Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси бош мутахассиси Гафурова Азима иштирок этди.
Шунингдек, ушбу семинарда МДҲ давлатлари миллий статистика хизмати мутахассислари, Евростат экспертлари, ҳамда Россия вазирлик ва идоралари, илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Мазкур семинарда экологик-иқтисодий ҳисоблар соҳасида халқаро ташкилотлар ва миллий статистик хизматлар амалиёти бўйича тажриба алмашишга алоҳида урғу берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги