Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Руминияга ташрифи тўғрисида
2019-04-15 | Сиёсат
2019 йилнинг 15-16 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Марказий Осиё бўйича “Барқарор тараққиёт учун муштараклик” мавзусидаги юқори даражали конференцияда иштирок этиш учун Руминияга амалий ташриф билан боради.
Бухарест шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Руминия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Данут Некулаеску, Кичик ва ўрта тадбиркорлик, савдо ва ишбилармонлик муҳити вазирлиги давлат котиби Габриела Восиля ҳамда конференцияда иштирок этган бошқа делегация раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги