Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Агробанк: “BankExpo - 2019”да ҳам замонавий хизматлар, ҳам қизиқарли танловларни тақдим этмоқда

2019-04-12 | Иқтисодиёт

Айни вақтда пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида банк технологиялари, асбоб-ускуналари ва хизматлари “BankExpo - 2019” миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. 

Кўргазма доирасида “Агробанк” стенди жойлашган майдон энг гавжум эканлиги узоқдан кўриниб турибди. Бунинг сабаби бор албатта. Ваҳоланки, банк вакиллари кўргазма иштирокчилари учун таассуротларга бой турли ўйинлар ҳамда танловлар ўтказмоқда. Қизиқарли саволларга тезкор жавоб топган мижозлар ва иштирокчилар эса ғолиб сифатида тақдирланмоқда. Бундай қувноқ ва совғаларга бой майдонча атрофдагиларнинг диққатини тортмоқда.

Қайд этиш жоизки, мазкур кўргазмада бошқа банклар қатори “Агробанк” ҳам мижозларига қулайлик яратиш мақсадида инновацион технологиялар, асбоб-ускуналар яъни масофадан туриб онлайн тарзда амалга оширишни ўзида жамлаган қурилма, мобиль иловалари билан фаол иштирок этмоқда.

Бир тарафда банк мутахассислари кўргазмага келган мижозлар, хусусан, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларга банк хизматлари бўйича зарур маълумот ва маслаҳатлар бераётган бўлса, бошқа тарафда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига янги хизматлар тушунтирилмоқда. 

Бу жараёнда кўпчилик “Agrobankmobile” иловасининг янгича турдаги замонавий кўриниши ҳамда “online kredit” бўлимидаги микроқарз олиш имконияти билан қизиқмоқда. Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида “Agrobankmobile” иловаси орқали миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш, иловадаги “Омонатлар” бўлимида онлайн депозит ҳисобварағи очиб, унга зарур маблағни ўтказиш йўлга қўйилди. 

Шунингдек, юридик шахслар ва фермер хўжаликлари “Agrobank-Mobil-Biznes” иловаси орқали онлайн тарзда масофадан туриб имтиёзли кредитларни ўзлаштириш ва зарур маълумотларни олишлари мумкин. Бунда фермерларнинг вақти ва ортиқча сарф-харажатлари кескин қисқаряпти.

Айни вақтда аҳоли ва мижозларга янада қулайлик яратиш ва хизматлар сифатини ошириш мақсадида банк юртимиз бўйлаб, кенг тармоқ ёзмоқда. Хусусан, 400 та банкомат, 420 инфокиоска ва 248 мини-банк аҳолига турли хизматлар кўрсатмоқда. Ушбу банкомат, инфокиоска ва мини-банклар орқали мижозлар учун кредитларни расмийлаштириш, халқаро пул ўтказмалари, валюта айирбошлаш, нақд пул олиш, коммунал тўловларни қабул қилиш, пластик карталар билан амалиётлар каби банкнинг бошқа янги хизмат турларини амалга ошириш йўлга қўйилган.

Манба: ЎзА

Поделиться