Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сирдарё вилоятида Халқаро космонавтлар куни кенг нишонланди

2019-04-12 | Жамият

Бугун Сирдарё туманида жойлашган “Чеҳра” ресторанида Халқаро космонавтлар куни кенг нишонланди.

Мазкур байрам тадбирида вилоят сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари, шунингдек, Россия Федерациясидан ташриф буюрган Россия Қаҳрамонлар Ассоциацияси Президенти Шаманов Владимир Анатольевич, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, космонавт Джанибеков Владимир Александрович, Россия Қаҳрамонлари, космонавтлар Шарипов Салижон Шакирович, Онуфриенко Юрий Иванович ҳамда бир гуруҳ меҳмонлар иштирок этди. Меҳмонларни вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев кутиб олди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқиб, ташриф буюрган делегация аъзоларини ҳамда йиғилганларни бугунги халқаро байрам билан самимий қутлади.

Байрам тадбирида туман ва шаҳар Хотин-қизлар қўмиталари томонидан миллий урф-одатларимизни намоён этувчи кўргазмалар, шунингдек, пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар, фольклор гуруҳлар, Республика ички ишлар вазирлиги қошидаги Ансамбль жамоаси меҳмонларга юқори кайфият бахш этди. Ташриф буюрган меҳмонлар учун махсус байрам дастурхони безатилди.

Тадбир сўнгида вилоят ҳокими томонидан меҳмонларга қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди. Шу ўринда Россия Қаҳрамонлар Ассоциацияси Президенти Шаманов Владимир Анатольевич вилоятимиз раҳбарига эсдалик совғасини топширди.

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться