Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро шаҳри аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди

2019-04-12 | Жамият

Аҳоли билан беъвосита мулоқот қилиш ва ечимини кутаётган масалаларга жавоб топиш мақсадида 11 апрель куни Бухоро шаҳридаги марказий истироҳат боғида вилоят ҳокимининг Бухоро шаҳри аҳолиси учун сайёр қабули ўтказилди.

- Уч хонали уйда ўғлим ва набираларим билан яшайман. Шу уйга яқинда неварамни уйлантириб, келин тушурмоқчиман.  Ўзим учун эса уй ажратишни сўраб вилоят ҳокимига мурожаат қилдим дейди, - “Улуғ ватан уруши” қатнашчиси  Аҳмеджонов Аминжон. Мурожаатим вилоят ҳокими томонидан ижобий ҳал этиб берилди. Қарилари қадр топган юртда яшаётганимга яна бир карра шукрона келтирдим.

Шунингдек, Бухоро шаҳрида аёллар учун клиника қуриш учун ер майдони ажратишни сўраб мурожаат қилган Гавҳар Худаярова ҳам уйига хурсанд қайтадиган бўлди. Вилоят ҳокимининг топшириғи билан, унга бир ҳафта муддатда ер майдони ажратиладиган бўлди.

Шу куни шунингдек, бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирининг ҳам  сайёр қабули ташкил этилди.

11 апрель куни рўйхатдан ўтган, аммо мурожаатини айтолмай қолган  фуқаролар учун вилоят ҳокимининг сайёр қабули эртага ҳам давом этади.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться