Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Global Muslim Travel Index 2019 рейтингида Ўзбекистон юқорилаб бормоқда
2019-04-12 | Туризм
2019 йилнинг апрель ойида тақдим этилган Жаҳон ҳалол туризм рейтингига кўра, Ўзбекистон Top-20 рўйхатидан ўрин олган. Ҳалол туризм зиёратчиларини қабул қилувчи ИҲТ мамлакатлари орасида эса Топ-10 рўйхатига киритилган.
Global Muslim Travel Index 2019 ҳисоботида қайд этилишича, Ўзбекистон зиёрат туризми бўйича 18-ўринда (2018 йилда - 32-ўринда бўлган). Малайзия, Индонезия ва Туркия рейтингда этакчилик қилаётган бўлса, Қозоғистон ва Озарбойжон Ўзбекистондан кейин 19 ва 20-ўринларни эгаллаган. Шунингдек, рўйхатда Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Марокаш, Бахрайн, Уммон, Бруней, Иордания, Эрон, Миср каби давлатлар ҳам қайд этилган.
Ҳалол туризм зиёратчиларини қабул қилувчи ИҲТ мамлакатлари рейтингида эса Ўзбекистон 9-ўринни эгаллаган.
Маълумот учун: Global Muslim Travel Index 2019 рейтингини тузишда мамлакатларнинг иқлими, хавфсизлиги, иқтисодиёти ва кўрсатиладиган хизматлар каби омиллар ҳисобга олинган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги