Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири Когонда сайёр қабул ўтказди: адолатга ишонч тобора ортмоқда

2019-04-11 | Жамият

2019 йилнинг 9 апрель куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида адлия вазири Русланбек Давлетовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Фукаролар билан ўзаро мулоқот қилишнинг бундай шакли уларнинг сўровларига тезкорлик билан жавоб бериш ва одамларни кийнаётган муаммоларни ҳал этиш имконини беради.

Шу куни 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносидаги сайёр қабулда вилоятнинг турли туман ва шаҳарларидан икки юздан зиёд фуқаро қатнашди. Улар ўзларини ташвишга солаётган уй-жой, пенсия, мерос билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек ер участкалари ажратиш ва бизнесни рўйхатдан ўтказиш каби масалалар бўйича мавжуд саволларига жавоб топиш илинжида бу ерда жам бўлишди. Аксар мурожаатлар ўзбошимчалик билан қурилган турар-жой биноларига эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида узбошимчалик билан курилган иморатларни конунийлаштириш билан боглик.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 майгача юртимизда жисмоний шахсларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида ёки курилиш учун рухсат олинмаган ҳолда қурилган турар-жой биноларига эгалик ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ўтказилмокда.

Қабул давомида юздан ортиқ мурожаат келиб тушди. Вилоят аҳолиси томонидан кўтарилган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этилган масалалар назоратга олинди.

Сайёр қабул иштирокчилари кўп ҳолларда одамлар дардига қулоқ тутадиган вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан ўтказиладиган бундай учрашувлар фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига ишончини ошираётганини таъкидлади. Бухоро туманилик Нафиса Убайдуллаева ҳам шу фикрда.

- Болалар боғчасида ишлайман, — дейди Н. Убайдуллаева. — Раҳбарият менинг розилигимсиз ва маълум бир объектив сабабларсиз мени 0,5 ставкали ишдан 0,25 ставкага ўтказди. Вазир қабулида ушбу муаммойимни қонуний жиҳатдан ҳал этиб беришда ёрдам сўрадим. Менинг масалам шу куниёқ ҳал этилди.

Меҳнат фахрийси Гулнора Раҳимова ҳам шу куни уйига хурсанд кайфиятда қайтди. Опа кўп йиллар мобайнида Қўқон туман тиббиёт бирлашмасида рентгенография бўлимида меҳнат қилган. Бироқ, унинг нафақага чиқиш пайтида номаълум сабабларсиз 11 йилик меҳнат стажи ҳисобга олинади. 
Г. Раҳимова бир неча бор пенсия бўлимига мурожаат қилади, бироқ барча саъй-ҳаракатлар самарасиз кетади. Меҳнат фахрийси қарийб бир йил давомида турли идораларга мурожаат қилади. Қабул чоғида Вазир адлия бўлимига мазкур масалани қисқа муддатда кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Бухоро вилоятида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласи долзарблигича қолмоқда. Сайёр қабул чоғида ногиронлиги бўлган бир неча нафар фуқаролар амалий ёрдам олдилар. Масалан, Вобкент туманининг “Бешработ” маҳалла фуқароси Рухсат Жумаева бир йилдан буён тўшакка михланиб қолган турмуш ўртоғи Самад Шомуродов учун ногиронлар аравачасини олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Шу куни фуқаро Самад Шомуродовга ногиронлик аравачаси топширилди. Шунингдек, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган яна икки нафар фуқаро ҳам техник воситалар - қўлтиқтаёқ ва эшитиш аппаратлари билан таъминландилар.

Мурожаатлар жуда кўп. Ҳар бир мурожаат ортида инсон, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, тақдири ётади. Буни эса, Адлия вазирлигида яхши тушунишади. Давлат органларининг халқ билан тўғридан-тўғри мулоқоти, аҳолининг муҳим муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш инсонларнинг эртанги кунга, мамлакатдаги ўзгаришларга ўз дахлдорлик туйғуларини ишончини оширади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться