Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нукус шаҳрида ташкил этилган ўқув-амалий курснинг навбатдаги битирувчиларига сертификатлар топширилди

2019-04-11 | Жамият

Бугунги кунда мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, “Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз ҳудуд” лойиҳаларида белгиланган вазифаларни самарали ва тўлиқ амалга оширишда қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Тан олиш керакки, давлатимиз томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилиши, қўлга киритилаётган муваффақиятлар айнан ҳудудларда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорликка ҳар томонлама боғлиқдир.

Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йил бошидан Шимолий-ғарбий ҳарбий округнинг Нукус гарнизонида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширувчи ходимларини ўқитиш бўйича Ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари бошланган эди.

Ўтган вақт мобайнида ушбу курсларни 400 нафар тингловчилар тамомлаб, ҳозирда улар ўқиш давомида олган билимларини амалиётда жорий этмоқда. Март ойининг 25-санасида бошланганнавбатдаги ўқув-амалийкурсларига 60 нафар ички ишлар органлари ходимлари жалб этилиб, ўқув режаси асосида  тингловчилар куннинг биринчи ярмида маънавий-маърифий, психология, ўқ отиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, махсус-тактик тайёргарлик, топография, разведка, саф тайёргарлиги ва бошқа зарурий билимларини ўзлаштириб, куннинг иккинчи ярмида эса олган билимларини амалиётда синаш мақсадида Нукус шаҳрининг криминоген ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун хизматга чиқдилар.

Шуни қайд этиш керакки, ўқув жараёнларида бевосита ва масофадан ўқитиш тизими орқали Ички ишлар ва Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда ИИВ Академиясининг юқори офицерлар таркибидан иборат профессор-ўқитувчилари томонидан дарслар ўтилди. Ўқув курслари давомида ходимлар жанговар тайёргарликни ошириш дарсларида инструкторларидан қўл жанги, самбо, ўзини-ўзи ҳимоя қилиш усулларини ўргандилар.

Жорий йилнинг 10 апрель куни эса навбатдаги ўқув-амалий курсини муваффақиятли тамомлаган барча тингловчиларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Р.Хатамов, Шимолий-ғарбий ҳарбий округининг қўмондони, полковник Д.Чориев, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А.Темирхановлар иштирок этди.

Тадбирда полковник Р.Хатамов сўзга чиқиб, эришилган ютуқлар билан чекланиб қолмасдан, ўқув-амалий курсини янада такомиллаштириш кераклиги, хусусан, тингловчиларнинг ўз устида ишлаши, психологик, жанговор–жисмоний  тайёргарлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилаётганини, бундан асосий мақсад тизимни халқ манфаатларига хизмат қиладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантиришдан иборат эканлигини қайд этиб ўтди.

Албатта, бу каби амалиётларнинг тизимга жалб этилиши ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини бойитиб, бугунги глобаллашув жараёнларига янгича кўз билан қарашга замин яратади. Профессионал кадрлар жамланган тизимда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда аҳоли хавфсизлиги таъминланишида самарали натижаларга эришилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться