Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризмга инвестиция - келажакка инвестиция

2019-04-11 | Туризм

Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг I чорагида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари томонидан инвестицияларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш учун янги назорат тизими жорий этилди.

Президент ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аккулов 2019 йилнинг 10 апрель куни, кун давомида Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси, 171-уйда жойлашган қўмита биносининг фуқароларни қабул қилиш хонасида иш фаолиятини олиб боради.

Мақсад - инвесторларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш ва уларни самарали ҳал қилишда қўмита ваколатлари доирасида ёрдам бериш, шунингдек, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилишини биргаликда таъминлаш.

Қўмита раҳбари иштирокида ҳар ҳафта чоршанба куни бўлиб ўтадиган сайёр қабул кунлари кетма-кетлик билан Тошкент шаҳри ҳамда Сурхондарё, Фарғона ва Андижон вилоятларида ташкил этилади. Қўмита раисининг ҳудудлардаги фаолияти давомида раиснинг биринчи ўринбосари в.б Улуғбек Касимходжаев салоҳиятли инвесторларни пойтахтда қабул қилади.

Агар сиз ҳам ватанимиз равнақига ўз ҳиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз, аниқ мақсадингиз, лойиҳаларингиз ва инвестиция киритишга имконингиз бўлса, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг эшиклари сиз учун ҳамиша очиқ.

10 апрель куни ташкил этиладиган қабул давомида инвесторлар ўзларини қизиқтирган саволларини қўмита биносига келмасдан туриб ҳам, +99899 007-00-87 рақами орқали қўмита раҳбарининг расмий телеграм саҳифасига йўллашлари мумкин.

Маълумот учун: Туризм соҳасида инвесторларга яратилган имтиёзлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Ёруғ келажак, инвестициялар даври сари дадил қадам ташланг!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться