Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Франция делегацияси Самарқандда

2019-04-11 | Туризм

Жорий йилнинг 11 апрель куни Франциядан бир гуруҳ делегация аъзолари Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди.

Меҳмонлар “Самарқанд” темирйўл вокзалида карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олинди.

Ташриф давомида 11-13 апрель кунлари меҳмонларни Самарқанднинг музейлари, тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан таништириш режалаштирилган.  

12 апрель куни меҳмонлар учун Ўзбекистон давлат драма театри режиссёри Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган “Мирзо Улуғбек” спектакли намойиш этилиши режалаштирилган.

Ушбу спектаклда Мирзо Улуғбек роли Франциянинг “Комеди Франсез” театри актёри Франсуа Шатто томонидан ижро этилади.

Шунингдек, 13 апрель куни Регистон ансамблининг Шердор мадрасасида делегация аъзоларига Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева иштирокидаги концерт дастури намойиш этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться