Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Инсон капитали лойиҳасининг етакчи иштирокчиларидан бирига айланмоқда
2019-04-10 | Жамият
Айни пайтда Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон штатида Жаҳон Банки Инсон капитали лойиҳасининг халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу форумда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси бошлиғи У.Ташкенбоев, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигидан мутасадди раҳбарлар иштирок этишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Жаҳон банки президенти жаноб Жим Ёнг Кимнинг юртимиз раҳбари Ш. Мирзиёевга Ўзбекистоннинг Инсон Капитали Лойиҳасида ташаббускор давлатлардан бири сифатида иштирок этишини таклиф этган эди. Ушбу таклиф Президентимиз томонидан илиқ қарши олинган эди. Шундан сўнг, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси ташаббуси билан Жаҳон банкининг Таълим ҳамда Инсон Капитали Лойиҳаси (ИКЛ) жамоаси билан видеоконференция ташкил этилган эди. Ушбу видеоконференция давомида Инсон Капитали Лойиҳасига Ўзбекистондан масъул шахслар этиб Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси раҳбари ҳамда Халқ таълими вазири тайинланган эди.
АҚШда ташкил этилаётган ушбу форумда дунёнинг 50 га яқин мамлакатларнинг ҳукумат координаторлари иштирок этишмоқда. Форум давомида иштирокчиларга ИКЛ нинг асосий мақсади, унга аъзо давлатларнинг ижтимоий ҳимояси, соғлом турмуш тарзи, билим кўрсаткичлари каби энг зарурий факторларни яхшилаш борасида ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатнинг кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда келгусидаги стратегияларни ишлаб чиқиш каби вазифалардан ташкил топганлиги борасидаги маълумотлар бериб борилмоқда. Шунингдек, давлатларнинг асосий имкониятларини кўриб чиқиш, давлатдаги мавжуд ҳолатларни ўрганиш ва танқидий компитентларни таҳлил қилиш, шунингдек, инсон капиталини яхшилаш учун ушбу жараён билан боғлиқ бўлган имкониятлар яратиш, бу борада бир неча мамлакатларга мурожаат қилиш, муваффақиятнинг энг муҳим таркибий қисмларини аниқлаш, тажрибага эга бўлган мамлакатларнинг тажрибаларини ўрганиш каби масалаларда маърузалар қилинмоқда. Ўзбекистондан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси вакиллари томонидан мамлакатимизда инсон капитали индексини ошириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича тақдимот қилинмоқда.
Маълумот учун,2018 йил 10 октябрда Индонезиянинг Бали шаҳрида ИКЛ иштирокчи давлатларининг Саммитида Ўзбекистон биринчи марта иштирок этган эди. Унда иштирок учун муҳим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Ушбу режани шакллантиришда Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясидан фойдаланиш, ЮНЕСКО ўтказган сўровлар натижаларини инобатга олинган.