Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро бахшичилик санъат фестивалининг сўнгги куни бўлиб ўтди
2019-04-10 | Маданият
Халқаро Бахшичилик танловининг сўнги кунида Финландия, Туркманистон, Тожикистон, Бельгия, Туркия, Япония, Ўзбекистон, каби мамлакатларнинг бахши, оқинлари иштирок этишди.
Кервен, Ёвбасаров (Туркманистон), Азизбек Зиёев (Тожикистон), Зеки Эрдал (Туркия), Қаландар ва Ферузбек Норматовлар (Ўзбекистон) Гўрўғли туркумидаги достондан парчалар куйлашган бўлса, Ахмедов Бойқўчқор (Ўзбекистон) ва Абдуназар Поёновлар (Ўзбекистон) "Алпомиш" достонидан парчалар ижро қилишди. Туркиялик бахши Зеки Эрдалнинг "Ўзбекистон оғамиз" термаси барчанинг олқишига сазовор бўлди. Мусобақада асосий урғу "Гўрўғли" туркумидаги достонларга берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги