Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пекин шаҳридаги учрашув

2019-04-10 | Сиёсат

2019 йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Ден Сицзюнь билан учрашди.

 

Суҳбат чоғида Афғонистондаги ҳозирги ҳолат ва мамлакатда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга йўналтирилган афғонлараро тинчлик мулоқотини бошлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Хитой кўп йиллик можарони ҳал этиш борасидаги халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни муҳим аҳамият эга деб ҳисоблайди.

Учрашувда Афғонистон йўналишидаги икки давлат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жумладан Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятида Хитой томонининг иштирок этиши, турли жабҳаларда бошқа қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хитой томони Ўзбекистоннинг энергетика, транспорт, логистика ва таълим соҳаларидаги турли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, ўзининг “Мозори-Шариф - Қобул - Пешовар" темир йўлини қуриш лойиҳасини ишлаб чиқишга қўшилишга тайёрлигини билдирди. Шу муносабат билан Ден Сицзюнь Ўзбекистон томонидан илгари сурилган, бутун минтақага мўлжалланган, кейинчалик Жанубий Осиё давлатларига чиқиш имкониятини берувчи минтақавий транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳанинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Суҳбатда Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган “ШҲТ - Афғонистон" мулоқот гуруҳининг йиғилиш кун тартибига киритилиши режалаштирилаётган масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться