Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юрак ремоделинги ривожланиши хавфини аниқлаш усули яратилди

2019-04-09 | Фан

"Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази" аксиядорлик жамияти мутахассислари томонидан юрак ремоделинги ривожланиши хавфини аниқлаш усули яратилди.

Ушбу усулнинг вазифаси артериал гипертензияли беморларда профилактика чора-тадбирларини олиб бориш ва келгусида асоратлардан халос бўлиш имконини берадиган тегишли терапевтик давони белгилаш, шунингдек беморга терапия муддатини қисқартириш ва даволаш самараси бўйича анча юқори бўлган қўшимча дори эффектини пасайтириш учун хизмат қиладиган усулни ишлаб чиқишдан иборат. 

Усул орқали беморда систолик артериал босим, тузга таъм сезувчанликнинг юқори поғоналари ўлчанади, ҳамда ош тузини истеъмол қилиш коеффисиенти ва тана массаси индекси ҳисобланади. 

Ихтиро муаллифлари Равшан Курбанов, Александр Нагай ва Гулноз Хамидуллаеваларга ушбу яратган усуллари учун ИАП 05763 рақамли патент берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться