Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бошқирдистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Самарқандда

2019-04-09 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 8 апрель куни вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ўроқов Бошқирдистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ильшат Фарахманов бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.

Меҳмонлар вилоятимиздаги интенцив боғларда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш, асаларичиликни ривожлантириш масалалари хусусидаги режалари билан ўртоқлашди. Бу борада икки томон имкониятлари муҳокама қилинди.

– Юртингизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жаҳон бозорида ўз ўрнига эга, – дейди Бошқирдистон Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистондаги вакили Марсель Асфандияров. – Шу боис тадбиркорларнинг мева-сабзавот маҳсулотлари билан бир қаторда қуруқ мева етиштиришдаги тажрибаларига қизиқиш катта. Бу ҳақда учрашув давомида керакли маълумотларга эга бўлдик. Келгусида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида меморандум имзолаш ниятидамиз.

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Поделиться