Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоронинг шоҳ ва чиғаноқли ғижжаклари Термизда намойиш этилмоқда

2019-04-09 | Маданият

Термиз шаҳрида ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларига хос этнографик шаҳарчалар ҳамда бу ерда намойиш этилаётган концерт дастурлари, бошқа маданий-маърифий тадбирлар барчага манзур бўлмоқда.

Муҳташам Санъат саройи атрофидаги кенг майдонда Бухоро вилояти қўрғони одамлар билан гавжум. Вилоятнинг қадимий ва бугунги қиёфасини акс эттирган кўркам ҳудудда бухоролик қўли гул чеварлар тўқиган гиламлар, зардўзлик, каштачилик буюмлари, ёғоч ўймакорлиги миниатюралари, айниқса, хорижлик иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

– Ушбу фестивалга алоҳида ҳозирлик кўрдик, – дейди Бухоро вилояти этнографик шаҳарчасининг саҳналаштирувчи режиссёри, балетмейстр Б.Рустамов. – Осма дарвешлар намойиш этаётган ўзига хос кўринишларни томошабинлар мамнуният билан олқишламоқда. Бухоро тумани фольклор-этнографик жамоаси, “Бухоро гўзаллари” ашула ва рақс ансамбли, Бухоро вилояти мусиқали драма ҳамда қўғирчоқ театрлари санъаткорлари томонидан тайёрланган дастурлар ҳам қадимий ва ҳамиша навқирон вилоятнинг ўтмиши, бугуни ва эртанги порлоқ келажагини кенг тараннум этаётир.
Кўргазмада якка тартибдаги ҳунарманд Баҳодир Исматов ишлаб чиқараётган нозик мусиқа асбоблари кўпчилик эътиборини тортмоқда. Моҳир ҳунарманд шогирди Фаррух билан доира, рубоб, дутор ва ғижжак сингари мусиқа асбоблари тайёрлайди.

– Мижозларга ғижжакнинг 10 га яқин турини тайёрлаб бераяпмиз, – дейди Ф.Исматов. – Биз тайёрлаган шоҳ ва чиғаноқ ғижжаклари, айниқса, харидоргир бўлмоқда. Термизда ўтказилаётган халқаро фестиваль баракали бўлди. Мусиқа асбобларимизни кўрган афғонистонлик ва тожикистонликлар харид қилиш учун буюртма бериш истагини билдиришди. Энди нафис мусиқа асбобларимиз қўшни давлатларга экспорт қилинишидан хурсандмиз.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм, Наманган ва бошқа вилоятларнинг турли кўргазмалари ҳам иштирокчилар томонидан илиқ қарши олинмоқда.

 

Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат) ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться