Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чехия савдо-саноат вазири: "Ўзбекистон билан товар айрибошлашда маҳсулотлар турини кўпайтириш лозим"

2019-04-08 | Иқтисодиёт

Тошкентда Ўзбекистон - Чехия бизнес форум ўтказилмоқда. 

Ушбу тадбирда мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакиллари, Чехия Республикаси савдо-саноат вазири Марта Новикова бошчилигидаги делегация вакиллари иштирок этмоқда. Делегация таркибидан Чехиянинг қурилиш, металлургия, минералларни қайта ишлаш, логистика, сайёҳлик кимё, хавфсизлик тизимларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги каби соҳалар ва тоғ-кон саноатига ихтисослашган 20 га яқин компаниялари вакиллари ўрин олган. 
 
Форумнинг очилишида Чехия савдо-саноат вазири Марта Новикова ўтган йилларда мамлакатларимиз ўртасида турли соҳалар бўйича алоқалар етарлича даражада ривожланманганини айтиб ўтди. 
 
Унинг сўзларига кўра, сўнгги беш йилда икки мамлакат олдида ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалалар йиғилиб қолган. Чехия ишбилармонлари Ўзбекистонга сармоя киритишдан манфаатдор, ўзаро товар айрибошлашда экспорт, импорт маҳсулотлар турини кўпайтириш лозим. 
 
Маълумот ўрнида, мамлакатимизда Чехия капитали иштирокида 25 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўтган 2018 йилда ўзаро савдо айланмаси 69,9 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 
 
Айни вақтда форум доирасида чехиялик вакиллар Ўзбекистон иқтисодий соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар, инвесторларга берилган имтиёзлар билан таништирилмоқда.
 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться