Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент-Сингапур: ўзаро манфаатли ҳамкорлик давом этади

2019-04-04 | Сиёсат

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Сингапур Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Давлат катта вазири, Сингапур Жануби-шарқий округи мэри Муҳамад Малики Бин Осман бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро мулоқот давомида Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Музокараларда мамлакатимиз иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда Сингапурнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга эътибор қаратилди.

Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкентда Сингапур инвестицияси асосида 70 та корхона фаолият юритмоқда. Икки томонлама ҳамкорлик савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-маърифий ҳамда бошқа соҳаларда тараққий этмоқда.

Олий мартабали меҳмон Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ва бошқа тадбирларни алоҳида эътироф этди. Тошкентда ҳам тарихий ёдгорликлар сақлангани ҳолда замонавий иншоотлар ниҳоятда кўпайганини, пойтахт қиёфаси тобора кўркамлашганини қайд қилди.

Ўз ўрнида Сингапурда ҳар икки йилда шаҳарларни ривожлантиришга бағишланган катта саммит ўтказилишини маълум қилиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакилларини ҳам ушбу тадбирга таклиф этди.

Музокараларда Сингапурнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зулкифли бин Баҳаруддин ҳам иштирок этди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться