Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фестиваль доирасида оммавий ахборот воситалари тақдирланади
2019-04-04 | Маданият
Халқаро бахшичилик санъати фестивалини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш мақсадида “Интернетдаги энг яхши тарғиботчи”, “Энг яхши видеоепортаж”, “Энг яхши фоторепортаж”, “Энг яхши мақола: Сурхон воҳаси тарихини акс эттирувчи мақола ва Халқаро бахшичилик фестивали ҳақидаги мақола” йўналишлари бўйича ТАНЛОВ эълон қилинди.
Танловда қуйидаги мавзулар бўйича мукофот маблағлари белгиланди:
- Бахшичилик тўғрисида;
- “Алпомиш” достонининг туғилган қутлуғ маскани;
- Бойсун тарихий-маданий мероси объекти ҳақида;
-“Кўшонлар империяси даврида Сурҳон воҳасининг тутган ўрни”.
Мазкур йўналишлар ғолибларининг ҳар бирига 5 миллион сўмдан мукофот пули берилади. Мукофот жамғармаси 50 миллион сўмни ташкил этади.
Ғолиблар фестивал якунларига бағишланган матбуот анжуманида тақдирланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги