Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг “Eczacibasi Group” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

2019-04-03 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг “Eczacibasi Group” компанияси бош директори Аталай Гюмрах, корпоратив ва давлат алоқалари бўйича катта маслаҳатчи Деврим Чубукчу ва бизнесни ривожлантириш менежери Тимучин Булбул иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

“Eczacibasi Group” 42 та саноат гуруҳини бирлаштирган Туркиянинг энг йирик компанияларидан биридир. Унинг йиллик товар айланмаси 3млрд. АҚШ долларидан ортади. Қурилиш материаллари, истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фойдали қазилмалар ва соғлиқни сақлаш компания фаолиятининг асосий йўналишларидир. Шунингдек, компания санитария-гигиена қоғозлари, пайвандловчи электродлар ва электрон смарт карталар экспорти бўйича ҳам етакчи ҳисобланади. “Eczacibasi Group” дунёга машҳур VitrA, Burgbad, Villeroy ва Boch Engers брендлари эгаси ҳамдир.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться