Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонга Сингапур делегациясининг ташрифи тўғрисида
2019-04-02 | Сиёсат
2019 йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистонга Сингапур Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Давлат катта вазири, Сингапур Жануби-шарқий округи мери Муҳамад Малики Бин Осман бошчилигидаги делегация ташриф билан келди.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар, Мудофаа, Инвестициялар ва ташқи савдо, Мактабгача таълим вазирликларида, Тошкент шаҳар ҳокимиятида ва бошқа идораларда учрашув ва музокаралар ўрин олган.
Сингапур делегацияси, шунингдек, Самарқанд шаҳрига ҳам боради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги