Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Уругвай Элчиси билан учрашув

2019-04-02 | Сиёсат

2019 йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Уругвай Шарқий Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Энрике Хуан Делгадо Хентани қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан Вазир Элчини Ўзбекистондаги миссияси бошлангани билан табриклади ва масъулиятли вазифани бажаришда муваффақият тилади.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Уругвай ҳамкорлигининг истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Уругвайнинг географик жиҳатдан бир биридан узоқда жойлашганига қарамай, айрим соҳаларда алоқаларни фаоллаштириш учун реал имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Суҳбат давомида халқаро ташкилотлар шаклидаги ҳамкорликка доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться