Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда жамоат транспорти янгиланмоқда
2019-04-02 | Жамият
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мунтазам равишда барча йўналишлардаги автобусларнинг ҳаракати, уларга бўлган талаб ҳамда йўловчилар оқимини мониторинг қилиб бормоқда.
Шу асосда 2 апрелдан бошлаб “MAN” ва SAZ LE 60 русумли янги автобуслар ҳаракат тиғиз йўналишларга бириктирилди. Хусусан, “Қўйлиқ-1 ва Юнусобод-9” мавзелари оралиғида қатновчи 93- автобус йўналишида амалда ҳаракатланаётган транспортларга яна 5 та “MAN” русумли янги автобуслар бириктирилди. Бу билан ушбу йўналишдаги жамоат транспортининг 80 фоизи янгиланди ва оралиқ масофа ҳаракат жадвалига мос бўлишига эришилди.
Бундан ташқари “Юнусобод-19 мавзеси ва Тошкент Халқаро аэропорти” оралиғида қатновчи 67-йўналишдаги эски “Исузу” русумли автобуслари ўрнига ўрта сиғимли SAZ LE 60 русумли янги автобуслар бириктирилди.
Шаҳар транспорт хизмати сифатини янада яхшилаш йўналишидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати