Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қурилиш саноатида ҳамкорлик ривожланмоқда

2019-04-02 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 3-5 апрель кунлари “Dimax” саноат савдо-кўргазма бизнес марказида “UzbekBuild” ўзбек-турк қурилиш кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда мазкур кўргазма ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири ўринбосари Эркин Искандаров, Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр ва бошқалар икки давлат ўртасида барча соҳалар қатори қурилиш саноати ривожида ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиб бораётгани юртимиз шаҳарсозлик соҳасининг юксалишига хизмат қилаётганини таъкидлади.

Кўргазмада мамлакатимиз қурилиш корхоналари қаторида Туркиянинг қурилиш индустриясидаги 40 дан ортиқ етакчи компанияси иштирок этади.

– Эътиборли жиҳати, кўргазма ишчи вазиятда, яъни саноат ҳудудида ташкил этилмоқда, – деди Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров. – Кўргазмада бетон, асфальт заводлари, кўтарма кранлар, экскаваторлар, грейдерлар, юклаш машиналари, майдаловчи-сараловчи ускуналар, брусчатка ва сплитер блоклар ишлаб чиқарувчи ускуналар, махсус қурилиш техникалари эҳтиёт қисмлари, бетоннасослар, бетон аралаштирувчи транспорт воситалари намойиш этилади. Бундан ташқари, қурилиш бўёқлари, металлга ишлов бериш қурилмалари, электр ёритгич жиҳозлари ва ускуналари, ёритгич устунлари, иситиш тизими, совутиш ва ҳаво айлантириш тизими, кранлар, йўл тўсиқлари, юк ва йўловчи кўтаргичлари, ишлов бериш учун декоратив материаллар, меъморчилик ечимлари, ландшафт дизайни ва кўкаламзорлаштириш воситаларининг тақдим этилиши ҳам иштирокчиларга манзур бўлади, деб ўйлайман.

– Бизнинг компаниямиз шу вақтга қадар дунёнинг 20 дан ортиқ давлатида турли йўналишларда кўргазмалар ташкил этган, – деди Туркиянинг “Bosphorus Expo” компанияси раҳбари Утку Бенгису. – Қурилиш маҳсулотларига ихтисослашган бу кўргазмани юртингизда биринчи бор ташкил этишда ҳамкорлик қилмоқдамиз. Кўргазмага Туркиянинг соҳа бўйича энг нуфузли компанияларини жалб этганмиз. Мақсадимиз нафақат пойтахтингиз, балки Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ўз ҳиссамизни қўшишдир.

Кўргазма доирасида ўзбек-турк қурилиш бизнес форуми ва учрашувлар ҳам уюштирилади.

 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться