Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТИВда учрашув
2019-04-02 | Сиёсат
2019 йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва Афғонистон бўйича махсус вакили Роланд Кобиа бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
- Афғонистонда сиёсий жараённи бошлашга кўмаклашиш борасидаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари ва мазкур йўналишда кутилаётган ҳамкорлик;
- Ўзбекистон Афғонистонда амалга ошираётган йирик инфратузилма лойиҳалари;
- Афғонистонга иқтисодий кўмаклашиш доирасида икки ва кўп томонлама ижтимоий-гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари;
- афғон ёшларини янги йўналишлар бўйича ўқитиш, хусусан тиббиёт ва бошқа мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашда Афғонистонга кўмаклашиш борасидаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари.
Ташриф доирасида ЕИ делегацияси Сурхондарё вилоятига боради ва “Термиз Карго” логистика маркази фаолияти, унинг Афғонистон билан савдони ривожлантиришни рағбатлантиришга ва экспорт-импорт операциялари ҳажмини оширишга йўналтирилган имкониятларини кенгайтириш борасида кўрилаётган чоралар билан танишади.
Суҳбатда Европа Иттифоқи Делегацияси Раҳбари, Элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги