Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Швейцария ТИВ махсус вакили билан учрашув
2019-04-01 | Сиёсат
2019 йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Швейцария Конфедерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Сув масалалари бўйича махсус вакили Гай Бонвин билан учрашди.
Ўзбекистон – Швейцария муносабатларининг, жумладан халқаро тузилмалар доирасидаги алоқаларнинг муҳим жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.
Учрашувда Швейцария сезиларли тажрибага эга бўлган сув ресурсларини оқилона бошқариш, қишлоқ аҳолисини сув билан таъминлаш каби йўналишлардаги ҳамкорликнинг устувор вазифалари муҳокама қилинди.
Кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни, жумладан Швейцариянинг Марказий Осиё учун 2017-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик стратегиясини амалга оширишни янада ривожлантиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги