Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ота-она бўлиш санъати» мавзусида тадбир ўтказилади

2019-04-01 | Жамият

Жорий йилнинг 3 апрель куни пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли киносаройида халқаро миқёсдаги маърузачилар иштирокида «Ота-она бўлиш санъати» мавзусида тадбир ўтказилади.

Психология фанлари доктори, Россия таълим академиясининг академиги Шалва Амонашвили ота-оналарнинг фарзандларига бўлган муносабати ҳамда тарбияда қандай кўникмаларга эга бўлиш кераклиги ҳақида тушунча беради.

Ҳозирги замонда ёшларда учрайдиган муаммолар асосан, билим олишни истамаслик, турли хил гаджетларга қизиқиш, ота-она ва фарзанд ўртасидаги мулоқотларнинг камайиши билан боғлиқ бўлмоқда. Натижада турли хил тушунмовчиликлар пайдо бўлиб, оилада зўравонлик ва муҳитнинг салбий томонга ўзгариши кузатилмоқда.

 Болаларнинг эркаликлари, яъни уларнинг ўжарлиги бир қарашда  оддий ҳол бўлиб кўринса-да, лекин келажакда фарзандлар феъл-атворида салбий хусусиятларни шакллантириши мумкин.

Оиладаги муҳит, аввало, ота-оналарнинг фарзандлари билан муносабатига боғлиқ. Боланинг қўполлиги, шавқатсизлиги, бефарқлиги, интизомсизлиги, одатда, оиладаги муносабатларнинг салбий эканлигидан юзага келади. Бу отанинг онага, шунингдек, ота-оналарнинг фарзандларига ёки бошқаларга бўлган муносабатига боғлиқ. Сир эмаски, бугун ҳаётда асабийлашиш, руҳий чарчаш ҳолатлари тобора кўпайиб, қийин вазиятларни юзага келтирмоқда. Оқибатда тарбияси оғир болалар кўпаймоқда. Кўпгина оилаларда ота-она ва фарзандлар ўртасида илиқ муносабатнинг етишмаслиги тобора ортиб бормоқда.

Шу боисдан ҳам «Ота-она бўлиш санъати» мавзуси бежиз танланмади. Ота-она бўлиш фақатгина болани дунёга келтириш ва уни эркалаш керак дегани эмас. Аксинча, болаларни саводли ва онгли қилиб тарбиялаш жуда муҳимдир. Тезкор ўзгариб бораётган жамиятда ота-оналардан янги билим ва кўникмалар, ўз устида доимий ишлаш талаб этилади.

Тадбирда Марина Таргакова (Қозоғистон), Сергей Аваков (Россия) ва Л. Муҳамметшина (Сингапур) каби маърузачилар ҳам қатнашади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси томонидан ташкил этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться