Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Байрам дастурхони: 7 тонналик сумалак хайрия мақсадида тарқатилди
2019-04-01 | Маданият
30 март куни Тошкент Central Parkида бўлиб ўтган 7 тонналик анъанавий сумалак таомини тайёрлаш жараёни якунланди.
Шу муносабат билан боғда халқ сайли ва болалар учун байрам тадбирлари ўтказилди. Тайёр сумалак ташкилотчилар томонидан махсус банкаларга қадоқланиб, тадбир иштирокчилари ва меҳмонларига тарқатилди. Миллий таомимизнинг аксарият қисми хайрия мақсадида “Меҳрибонлик” номли болалар уйи ва бошқа меҳрибонлик уйларига юборилди.
Тадбир якунида ташкилотчилар тадбирни ташкил этишда яқиндан ёрдам бергани учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига алоҳида миннатдорчилик билдиришди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги