Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон математик олимлари халқаро анжуманда иштирок этишди

2019-04-01 | Фан

Сўнгги икки йилликда мамлакатимизда илм-фан ва таълим интеграция жараёнларини янада ривожлантиришда кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг март ойи якунида Ўзбекистон миллий университетининг бир гуруҳ математик олимлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ташкил этилган “Математик физика ва комплекс анализ” мавзусида бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этишди.

Конференцияда Италия, Франция, Швеция, Исроил,Туркия ва бошқа ривожланган давлатларнинг математик олимлари иштирок этишди. Конференция давомида илм-фандаги ютуқлар, долзарб муаммолар, янги йўналишлар анжуман қатнашчилари диққат марказида бўлди. Айниқса, физика-математика фанлари доктори, профессор Гулмирза Худойбергановнинг “Кўп комплекс ўлчамли анализнинг классик соҳалар муаммолари”га бағишланган илмий маърузаси муҳокамаси конференция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Хусусан, Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, физика-математика фанлари доктори, профессор Е.М.Чирка комплекс анализ соҳаси бўйича Ўзбекистонда яратилган мактабнинг ютуқлари асосида буюк тарихий олимлар Ал Хоразмий, Ал Фарғоний, Мирзо Улуғбекларнинг анъанаси давом этаётганлигини, бу эса илм-фан тараққиёти йўлидаги муваффақият эканлигини эътироф этиб ўтди.

Манба: ЎзА

Поделиться