Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саломатликнинг биринчи шарти – соғлом турмуш тарзи

2019-04-01 | Соғлиқни сақлаш

Самарқанд давлат тиббиёт институтида “Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Унда мамлакатимиз, шунингдек, Буюк Британия, Дания, Россия давлатларидан келган олимлар, шифокорлар иштирок этмоқда.

– Ўзбекистонда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, касалликларнинг 85 фоизи соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик оқибатида келиб чиқмоқда, – дейди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги бош вакили Лианн Куппенс. – Камҳаракатлилик, меъёрдан кўп овқатланиш ва тузни ортиқча истеъмол қилиш касалликларни келтириб чиқараётган асосий омиллардир. Ана шу жиҳатлар ҳисобга олиниб, айни пайтда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида олиб борилаётган профилактик ишлар диққатга сазовор.

Анжуманда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа ҳудудий идораси, Юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, назорат қилиш ва қарши курашиш дастури етакчи раҳбари Жилл Фарингтон, Россия колопроктология ўқув маркази директори, Россия фанлар академияси мухбир аъзоси Юрий Шелигин ва бошқаларнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.

 

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат) ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться