Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кувайт Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан учрашув

2019-04-01 | Сиёсат

2019 йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрида мамлакатимизда шахсий ташриф билан бўлиб турган Кувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Мудофаа вазири Шайх Носир Сабоҳ ал-Аҳмад ас-Сабоҳ билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон – Кувайт муносабатларини ривожлантириш, уларга кўп қиррали тус бериш учун сезиларли салоҳиятнинг мавжудлиги эътироф этилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳадаги алоқаларни ривожлантиришнинг устувор вазифаларига, Ўзбекистонда муҳим ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун Кувайт араб иқтисодий ривожланиш фонди ва бошқа инвесторларнинг молиявий маблағларини жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Оролбўйи минтақасида ижтимоий лойиҳаларни рўёбга чиқариш тўғрисида келишиб олинди.

Шунингдек, Марказий Осиёни Яқин ва Ўрта Шарқ минтақаси билан боғловчи транспорт коридорларини диверсификация қилишга ўзаро қизиқиш билдирилди. Шу жиҳатдан “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ўмон” транспорт коридорининг муҳимлиги қайд этилди.

Учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда Кувайт Элчиси Аҳмад Холид Ал-Жийрон иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться