Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент Бухорога жўнаб кетди

2019-03-29 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида бугун Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

Бухоро мамлакатимиз вилоятлари ичида ҳудудининг катталиги жиҳатидан Навоийдан кейин иккинчи ўринда туради. Қулай географик ҳудудда жойлашгани, тарихий обидалар, табиий ресурсларга бойлиги, қишлоқ хўжалиги соҳасида тўпланган тажриба сабаб вилоятда туризм, саноат, логистика, агросаноат соҳалари изчил ривожланмоқда.

Президентимиз 2018 йил 16-17 февраль кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг замонавий қиёфасини яратиш, саноатнинг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, транспорт-логистика, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, таълим, сайёҳлик салоҳиятини янада ошириш бўйича соҳа мутасаддиларига топшириқлар берганди.

Давлатимиз раҳбари бу галги ташриф чоғида ушбу топшириқлар ижроси, шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир инвестиция лойиҳалари билан танишиши режалаштирилган.

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться