Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вакил ўринбосари Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашди
2019-03-28 | Иқтисодиёт
2019 йил 27 март куни Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ўзбекистон Республикасидаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашди.
Учрашувнинг асосий мақсади тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат ва нодавлат тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш ва уларни ривожлантириш усулларини аниқлаш, шунингдек чет эл ва маҳаллий инвестицияларини Ўзбекистонга жалб қилишни рағбатлантиришдан иборат бўлди.
Томонлар шунингдек, тадбиркорлик соҳасини ошкоралигини ва ривожлантиришга қаратилган институтларини қўллаб-қувватлашга ЕРТБ инвестицион иқлим ва бошқарув ташаббусида (Investment Climate and Governance Initiative) ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкинлиги қайт этилди.
Ушбу ташаббус инвестиция тавсиялари орқали давлат ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорликни ўрнатишдан иборат. Ушбу маслаҳатлар шаффофлигини оширишга, маъмурий юкларни камайтириш ва бизнесни тартибга солиш, шунингдек, бозорлар учун ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга қаратилган.
Инвестиция муҳитини яхшилаш ва хўжалик ва бошқарувини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва манфаатларини, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга ёрдам берадиган ўхшаш халқаро институтлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида, томонлар ўзаро анлашув меморандуми ишлаб чиқишни назарда тутдилар.