Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий банкда “MasterCard Europe” вакиллари билан учрашув ўтказилди

2019-03-28 | Иқтисодиёт

Томонлар ҲУМО миллий тўлов тизимининг имкониятларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Жорий йилнинг 27 март куни Марказий банкда “MasterCard Europe” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Марказий банк ахборот хизмати маълум қилишича, учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш доирасида ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, халқаро тўлов карталаридан фойдаланишни таъминлаш мақсадида ҲУМО миллий тўлов тизимининг имкониятларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида томонлар Марказий банк ва MasterCard Europe ўртасида чора-тадбирлар протоколини имзоладилар. Ҳужжатда ўзаро алоқаларни ва ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ҲУМО тўлов тизими тармоғида тўлов воситаларини қабул қилиш соҳаси ва инфратузилмасини ривожлантириш, яратилган тўлов инфратузилмасида MasterCard карталарининг фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича биргаликда тадбирлар ўтказиб бориш кўзда тутилган.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг халқаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда Master Card тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҲУМО тўлов карталари имкониятларини кенгайтириш истагини билдирдилар.

Манба: ЎзА

Поделиться