Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
КОСТАТ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди
2019-03-28 | Жамият
Айни кунларда Корея Республикасининг статистика ташкилоти (КОСТАТ)нинг 5 кишидан иборат вакиллари Давлат статистика қўмитасига расмий ташриф билан келишди. Мазкур ташриф Давлат статистика қўмитаси ва Корея Республикаси статистика ташкилоти (КОСТАТ) ўртасида 2011 йил 24 августда имзоланган “Статистика соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандуми”га мувофиқ ташкил этилди.
Ташриф давомида 25-26 март кунлари Давлат статистика қўмитасида икки томон мутахассислари иштирокида бир қатор семинарлар ўтказилди. Жумладан, КОСТАТ вакиллари “Корея Миллий Статистика тизими”, “Жамоат билан алоқа”, “Аҳолини рўйхатга олиш ва демография статистикаси тизимлари”, “Халқаро Миграция Статистикаси” мавзуларида тақдимотлар ўтказишиб, Корея Республикаси тажрибаси тўғрисида батафсил ахборот беришди.
Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси вакиллари қўмитанинг фаолияти, ташкилий тузилмаси, вазифалари билан меҳмонларни таништиришди.
КОСТАТ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва Давлат статистика қўмитаси вакиллари билан учрашувлари жуда илиқ ва дўстона руҳда ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги