Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Германиялик мутахассис Наманган муҳандислик-қурилиш институтида
2019-03-28 | Фан
Наманган муҳандислик-қурилиш институти Германиядан келтирилган ўқув лаборатория ускуналари билан жиҳозланди.
Институтнинг “Физика” кафедрасига ўрнатилган жиҳозларни ишга тушириш ва ўқув жараёнида фойдаланиш бўйича тажриба алмашиш учун Германиянинг Готтинген университети ўқитувчиси Берманн Штайнмаер институтга ташриф буюрди.
Хорижий мутахассис ўқув лаборатория жиҳозларидан бири Майкелсон интерферометрининг ишлаш принципини назарий ва амалий жиҳатдан тушунтириб берди. Ушбу келтирилган лаборатория жиҳозининг техника хавфсизлиги ҳамда лазер нурининг тўлқин узунлигини ва унинг қутбланганлик даражасини аниқлаш усулларига батафсил тўхталди.
Берманн Штайнмаер институт профессор-ўқитувчилари, ёш илмий тадқиқотчилар ҳамда талабалар билан жаҳон илм-фани олимидаги сўнгги янгиликлар борасида суҳбатлашиб, ўзаро фикр алмашди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги