Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзстандарт” агентлигида Хитой Халқ Республикаси делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди
2019-03-27 | Жамият
Жорий йилнинг 26 март куни “Ўзстандарт” агентлигига Хитой Халқ Республикасининг “А-Test Complience Services Ltd.Co.” компанияси президенти Цао Синь раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди.
Тадбирда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч, ҳамкорлик ва манфаатдорликка асосланган стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
“Ўзстандарт” агентлиги бош директори ўринбосари Ж.Шукуров суҳбатда 2017 йил 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот алоҳида аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.
Меҳмонларга “Ўзстандарт” агентлигининг фаолияти ва соҳа йўналишларида олиб борилаётган ишлар бўйича тўлақонли маълумот ва бирга ташкил этилиши мумкин бўлган инвестиция лойиҳалари тақдим этилди.
Суҳбат чоғида стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, сифат миллий инфраструктурасини ривожлантириш, ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, ахборот технология соҳаларида юксак салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш, хорижий тажриба ошириш юзасидан ҳамкорликни янада ривожлантириш, металл, озиқ овқат маҳсулотлари ва энергия самарадорлиги синовлари бўйича қўшма корхоналар очиш бўйича фикр алмашилди.
“А-Test Complience Services Ltd.Co.” компанияси вакилларига Республика синов ва сертификатлаштириш марказининг синов лабораториялари кўрсатилди.
Учрашув сўнгида Хитой Халқ Хитой Халқ Республикасининг “А-Test Complience Services Ltd.Co.” компанияси президенти Цао Синь “Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятига илиқ қабул учун миннатдорчилик изҳор этиб, келажакда алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Агентлик тизимини ривожлантиришда зарур ишлар олиб боришга тайёр эканлигини билдирди. Ва ўз навбатида Агентлик мутахассисларини Хитой давлатига фаолият билан танишиш учун таклиф этди. Тадбирда мамлакатимиздаги “Ўзбек-Хитой” савдо уюшмаси раиси Чанг Кинг хоним ҳам иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги