Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мурожаат ижросига масъуллар ҳам жазоланадими?

2019-03-27 | Жамият

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш...

Жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик, жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, жисмоний ва юридик шахсни мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун таъқиб қилиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Самарқандда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашда қўпол хатоликларга йўл қўйганлиги, ижро интизомини сусайтириб юборганлиги учун 2018 йил июль-декабрь ойларида 247 ҳолатда ҳамда 2019 йилнинг 20 март санасигача 39 ҳолатда раҳбарлар ва масъул ижрочиларга нисбатан турли даражадаги жазо чоралари қўлланилди. Жумладан, раҳбар кадрлар ва масъул ижрочиларга 152 та ҳолатда расмий огоҳлантириш, 81 та ҳолатда “Хайфсан” интизомий жазоси берилиб, 13 та ҳолатда 30 фоизгача ойлик иш ҳақидан жарима тўлаш тартибида интизомий жазо чоралари кўрилди.  17 ҳолатда ижро учун масъул этиб белгиланганлар эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Шунингдек, 23 та ҳолатда раҳбар кадрлар ва масъул ижрочиларнинг маъмурий жавобгарлик масаласи масъул идоралар томонидан кўриб чиқилди.

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Поделиться