Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2018 йил якуни бўйича ички ишлар органларининг таянч пунктлари ўртасида ўтказилган кўрик-танлов ғолиблари аниқланди
2019-03-27 | Жамият
Жорий йилнинг 26 март куни пойтахтимизнинг “Туркистон” саройида ички ишлар органларининг таянч пунктлари кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев очиб берди.
Шунингдек, кўрик-танлов ғолибларига мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Мавлонов, Олий Мажлис Сенати раиси Н.Йўлдошев, Бош вазир ўринбосари Т.Нарбаева, Олий суд раиси К.Камилов, Бош прокурор 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси О.Муродов, Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Бобожонов, Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник З.Алматов, Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари полковник Ш.Шокиров, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази директори Д.Ташмухамедова, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши бошқаруви раиси Ш.Жавлонов, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Миллий маркази раҳбари А.Саидов, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Куранбоев, Ўзбекистон халқ артисти Ё.Ахмедовлар топширишди.
Тадбирда намунали таянч пункти совриндорлари билан бирга, “Энг фидойи сектор раҳбари”, “Ички ишлар органи бошлиғининг энг фаол ёшлар масалалари бўйича ўринбосари”, “Ибратли хотин-қизлар қўмитаси раиси”, “Энг фидойи маҳалла раиси”, “Энг фаол профилактика инспектори”, “Адолатли яраштириш комиссияси раиси”, “Энг фаол маҳалла посбони”, “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича фаол мутахассис”, “Энг фаол ёшлар етакчиси” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Ҳудудлар бўйича кўрилганда, 1-ҳудудда Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари, 2-ҳудудда Фарғона, Наманган, Андижон вилоятлари, 3-ҳудудда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, 4-ҳудудда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Жиззах, Сирдарё вилоятлари беллашишди.
Натижаларга кўра, фахрли 1-ўринга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Хувайдо” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 378-сонли, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, “Обод” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 49-сонли, Бухоро вилояти, Когон тумани, “Тараққиёт” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 65-сонли, Хоразм вилояти, Хива шаҳар, “Газчи” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 43-сонли таянч пунктлари профилактика инспекторлари лозим топилиб, 1-даражали диплом, Ички ишлар вазирлигининг рамзи туширилган кубок, телевизор ҳамда “Chevrolet Nexia 3” автомашинаси билан мукофотландилар.
Фахрли 2-ўринга Тошкент вилояти, Чиноз тумани, “Тонг юлдузи” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 279-сонли, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, “Баркамол” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 14-сонли, Навоий вилояти, Навоий шаҳар, “Тинчлик” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 14-сонли, Жиззах вилояти, Зомин тумани, “Мустақиллик” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 147-сонли таянч пунктлари профилактика инспекторлари лозим топилиб, 2-даражали диплом, Ички ишлар вазирлигининг рамзи туширилган кубок ҳамда компьютер тўплами билан мукофотландилар.
Фахрли 3-ўринга Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, “Мўминхўжа” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 203-сонли, Наманган вилояти, Наманган шаҳар, “Ишонч” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 70-сонли, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Сангардак” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 285-сонли, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, “Шарқ юлдузи” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 447-сонли, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, “Истиқлол” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 14-сонли, Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани, “Қирққиз” овулига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 190-сонли таянч пунктлари профилактика инспекторлари лозим топилиб, 3-даражали диплом, Ички ишлар вазирлигининг рамзи туширилган кубок ҳамда телевизор билан мукофотландилар.
Шунингдек, “Энг фаол профилактика инспектори” номинацияси бўйича Навоий вилояти, Кармана тумани, “Х.Хисрав” маҳалласига хизмат кўрсатувчи ички ишлар органининг 56-сонли таянч пункти профилактика инспектори, лейтенант Бобомурод Тешаев лозим топилиб, диплом, Ички ишлар вазирлигининг рамзи туширилган кубок ва телевизор билан мукофотланди.
“Ички ишлар органи бошлиғининг энг фаол ёшлар масалалари бўйича ўринбосари”номинацияси бўйича Тошкент вилояти, Бўка тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Жамшид Акмалов, Наманган вилояти, Чортоқ тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, майор Бобир Инамов, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, майор Дилшод Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Максетбай Отегенов ва “Энг фидойи сектор раҳбари” номинацияси бўйича Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани 1-сектор раҳбари, Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Бахромов, Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани 2-сектор раҳбари, Мингбулоқ тумани прокурори Муҳамадихон Жураев, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани 3-сектор раҳбари, Сариосиё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Фаррух Тоиров, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар 1-сектор раҳбари, Жиззах шаҳар ҳокими Акбар Шукуров лозим топилиб, диплом ва Ички ишлар вазирлигининг “Эсдалик совғаси” билан мукофотландилар.
“Энг фидойи маҳалла раиси” номинацияси бўйича Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Хикмат Қоплонбеков, “Энг фаол маҳалла посбони” номинацияси бўйича Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, “Шодлик” маҳалласи посбони Элёр Шокиров, “Ибратли хотин-қизлар қўмитаси раиси” номинацияси бўйича Самарқанд вилояти, Жомбой тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Халима Ўсарова, “Адолатли яраштириш комиссияси раиси” номинацияси бўйича Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги Яраштириш комиссияси раиси Холниса Эргашева, “Энг фаол ёшлар етакчиси” номинацияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фарғона академик лицейи Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси Гуллола Хайдарова, “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича фаол мутахассис”номинацияси бўйича Андижон вилояти, Андижон шаҳар, “Ғайрат” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Нодира Холмирзаева лозим топилиб, диплом ва Ички ишлар вазирлигининг рамзи туширилган кубок ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг совғалари билан мукофотландилар.
Тақдирлаш маросимида таниқли санъаткорларнинг чиқишлари тадбирга файз бағишлади.
Ўз навбатида барча мукофотланганларни самимий табриклаб, келгуси ишларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги