Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқда замонавий маданият маркази барпо этилди

2019-03-27 | Маданият

Нанай – Наманган вилояти марказидан 80 чақирим шимолда, Чотқол тоғ тизмалари этагида жойлашган чекка қишлоқ. Янгиқўрғон туманидаги ушбу қишлоқнинг Намуна, Зарбдор, Дўстлик, Қайроқи, Сойбўйи каби ўн икки маҳалласида 30 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 

Бир вақтлар сайёҳлик ва дам олиш масканлари, болалар оромгоҳлари билан донг таратган мазкур қишлоқ Қирғизистон билан чегарадош бўлгани, чегара ҳудудларидаги ўзига хос мураккабликлар туфайли бу борадаги мавқеи бироз тушиб кетган эди. 

Президентимизнинг, аввало, яқин қўшнилар билан дўстона муносабатларни яхшилаш, савдо-иқтисодий, маданий, сайёҳлик соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан Нанай қишлоғи ҳам яна эътиборга тушди. Зеро, гўзал табиати, зилол сувли сойлари, шифобахш ҳавоси билан бу гўша келажакда дунёнинг энг жозибадор сайёҳлик, дам олиш ва соғломлаштириш манзилларидан бирига айланиши мумкин.
 
Янги маданият марказининг барпо этилиши давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Нанай қишлоғини ана шундай замонавий шаҳарчага айлантириш йўлида ҳаётга татбиқ этилаётган кенг кўламли лойиҳалар асосидаги бунёдкорлик ишларининг дебочасидир. 

– Президентимиз ўтган йили май ойидаги ташрифи чоғида қишлоғимизни энг обод гўшага айлантириш зарурлиги ҳақида гапирган эди, – дейди меҳнат фахрийси А.Фаёзов. – Ўтган қисқа вақтда жуда кўп бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Энди биз, нанайликлар бу ишлардан фахрланиш билангина чекланиб қолмай, ўз меҳнатимиз билан Ватанимиз ободлигига муносиб ҳисса қўшишимиз лозим. 

Лойиҳа қиймати 3 миллиард сўм бўлган реконструкция ва жиҳозлаш ишлари ҳисобига ҳатто шаҳарликлар ҳавас қиладиган маданият марказининг фойдаланишга топширилиши қишлоқ аҳлининг маданий ҳордиқ чиқариши, истеъдодли ёшларга эса ўз қобилиятини рўёбга чиқариши учун йўлида айни муддао бўлди.
 
– 200 ўринли томоша залининг жиҳозланиши ҳар қандай нуфузли тадбирларни ўтказиш имконини беради, – дейди маданият маркази директори У.Розиқов. – Бундан ташқари, рақс, доира, торли асбоблар, дутор, “Моҳир қўллар” тўгараклари ҳам зарур чолғу ва анжомлар билан таъминланди. Бундай шароитда ишлашнинг ўзи кишига завқ беради. 

Иштирокчилар маданият марказида яратилган шароит ва имкониятлар билан танишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худойбергенов, Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров иштирок этди. 

 

Акромжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться