Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи ишлар вазирлигида йиғилиш ўтказилди

2019-03-27 | Сиёсат

2019 йилнинг 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш бўйича хориждаги Ўзбекистон ваколатхоналарининг 2019 йил биринчи чорагидаги фаолияти дастлабки натижалари ва иккинчи чораги учун топшириқларга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Йиғилишда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев иштирок этди.

Видеоалоқа орқали чет элдаги Ўзбекистон элчихоналари ва консулхоналари раҳбарларининг бириктирилган минтақалар кесимида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва давлатимиз раҳбарининг мамлакат ҳудудларига ташрифи чоғида берган кўрсатмаларини бажариш бўйича ҳисоботлари тингланди.

Инвестиция лойиҳалари бажарилишини тезлаштириш ва тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича 20 март куни ўтказилган йиғилиш чоғида берилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кўрсатмаларига мувофиқ Ташқи ишлар вазирлигида хориждаги ваколатхоналарнинг дастлабки уч ойдаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди ва аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган иккинчи чорак учун аниқ мақсадлар белгиланди, шунингдек, ушбу соҳада идоралараро фаолиятни мувофиқлаштиришни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться