Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форумида иштирок этиш муддати узайтирилди

2019-03-26 | Жамият

“Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форумида иштирок этиш учун арзонлаштирилган тарифларнинг амал қилиши миллий иштирокчилар учун жорий йилнинг 29 март соат 18-00 га қадар узайтирилган. 

Наврўз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланганлиги сабабли 21 – 24 март кунлари Ўзбекистонда тўловни амалга ошириш имконияти бўлмаганлиги туфайли кўплаб мурожаатлар тушгани бунга сабаб бўлди. 
 
Эслатиб ўтамиз, “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
 
Форумда Ўзбекистон ва қатор хорижий давлатлар адлия вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, жаҳоннинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари, олимлар ва экспертлар, шунингдек мамлакатимиз давлат органлари ва компаниялари раҳбарлари, юридик хизматлари вакиллари, суд экспертизаси мутахассислари, нотариуслар, адвокатлар иштирок этади.
 
Бугунги кунгача АҚШ, Буюк Британия, Франция, Австрия, Япония, Сингапур, Малайзия, Хитой, Россия ва дунёнинг бошқа давлатларидан 50 дан ортиқ мутахассис Форумда маърузачи сифатида иштирок этишларини тасдиқлади. Улар орасида вазирлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек Гарвард ва Болонья университетлари, Бостон юридик коллежининг ҳуқуқ мактаби, Калифорния университетининг Гастингс юридик коллежи профессор-ўқитувчилари, “Dentons”, “White & Case” (АҚШ), “Reed Smit LLP” (АҚШ), “Freshfields Bruckhaus Deringer” (Буюк Британия) “Cleary Gottlieb Steen & Hamilton LLC” (АҚШ), “Norton Rose Fulbright LLP” (Буюк Британия) каби дунёга машҳур халқаро юридик фирмаларнинг адвокатлари бор.
 
Форумда Жаҳоннинг деярли барча асосий арбитраж марказлари, шу жумладан Вена халқаро арбитраж маркази (VIAC), Европа низоларни ҳал этиш маркази (ECDR), Жаҳон банки гуруҳининг Инвестицион баҳсларини ҳал этиш бўйича халқаро маркази (ICSID), Халқаро савдо палатаси (ICC-Austria) Гонконг Халқаро арбитраж маркази (HKIAC) вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашади.
 
Батафсил маълумот: tashkentlawspring.uz сайтида!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться