Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Исломобод шаҳрида ўтказилган Наврўз байрамида Ўзбекистон павильони ташкил этилди

2019-03-26 | Маданият

2019 йил 24 март куни Ўзбекистоннинг Покистондаги Элчихонаси Исломобод шаҳрида Наврўз муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида иштирок этди.

Байрамда Покистоннинг ижтимоий-сиёсий, ишбилармон, журналистик ва илмий-академик доиралари, хорижий дипломатик корпус вакиллари қатнашди. 

Тантананинг бош меҳмони Покистон Ислом Республикаси Президенти Ариф Алви ҳамда Покистон ҳукумати аъзолари бўлди.

Байрам тадбири доирасида Ўзбекистон павильони ташкил этилди. Павильон мамлакатимизнинг, хусусан Наманган вилоятининг туристик салоҳиятини ва иқтисодий имкониятларини акс эттирувчи сурат ва расмлар билан безатилди.

Байрам иштирокчилари ўзбек амалий санъатининг турли хил буюмлар, жумладан машҳур чуст пичоқлари, қўл меҳнати орқали ипакдан тайёрланган маҳсулотлар ҳамда покистонлик сайёҳларнинг Наманган вилоятига “Зиёрат-туризмни” амалга оширишлари учун махсус ишлаб чиқилган туристик йўналишлар билан таништирилди.

Меҳмонлар ўзбек анъанавий ошхонаси билан танишиш, шунингдек ош, манти, сомса ва ширинликлардан татиб кўриш имконига эга бўлди.

Ўзбекистон павильони ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Покистон Ислом Республикаси Президенти Ариф Алви ва унинг рафиқаси павильоннинг фахрий меҳмонлари бўлди. Улар ўзбек халқининг бой маданий-тарихий меросини ва такрорланмас миллий ошхонасини юқори баҳолади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться